
Малайзия: қизиқарли фактлар
Малайзия катта эмас, лекин жуда ранг-баранг мамлакат. Унда техник тараққиёт билан қадимги анъаналар ғаройиб тарзда уйғунлашиб кетган. Осмонга чўзилган бинолар қадимги ибодатхоналар ёнида туради.

Малайзия ҳақида билиш керак бўлган 20 та қизиқ факт.
1. Бу ерда тамаки чекувчилар жуда кўп, лекин нафас олиш тизими касалликларидан ўлим даражаси дунёдаги энг пастлардан. Илмий кўрсаткичларга кўра, ўртача 100000 нафар аҳолига фақат 7 киши ўлади.
2. Ҳеч кимга сир эмас: тропик мамлакатлар рептилиялар учун жавҳар. Бу ерда дунёнинг энг катта шоҳ кобраси топилган — унинг узунлиги беш метрдан ортиқ эди.

3. Бу ерда дунёдаги энг катта ғор бор, у миллий боғ — Гуан Мулу ҳудудида жойлашган. Унинг ҳажми ҳақиқатдан ҳам улкан. Кимдир у ерга Боинг қўймоқчи бўлса, у ерда эркинча жойлашар эди.
4. Бутун Осиёдаги энг баланд телевизион минораси бор. Унинг баландлиги 421 метр. Унда ажойиб айланувчи ресторан ва катта кузатув майдончаси бор.

5. Мактаб ўқувчилари мажбурий равишда «Формула 1» учун болидларнинг дизайни каби фани ўрганадилар.
6. Малайзияликларнинг энг севимли таоми — гўшт ёки балиқ билан бирга истеъмол қилинадиган рис, яъни «наси».

7. Бу ерда гигант баргли ўсимлик ўсади. 1966 йилда унинг барги уч метрдан узун ва тахминан икки метр кенгликда эканлиги рекорд сифатида қайд этилган.
8. Дайверлар бутун дунёдан Сипадан оролига келади. Бу дайвингнинг юраги.
9. Узунлиги бўйича учинчи кўприк материкни Пенанг ороли билан боғлайди. Унинг узунлиги деярли 14 км.
10. Малайзияда давлат бошқарув шакли сифатида монархия ва федерация элементлари бирлашган.
11. Пойтахт кичик бир қишлоқ ўрнида асос солинган. Бир доимий аҳолидан қишлоқ номи нима деб сўралганда у «кучинг» — мушук деб жавоб берган. Нега шундай айтгани аниқ эмас, лекин ном шаҳарга чиқа бошлаган.
12. Пойтахтнинг тарихи жуда қайғули — қадимда бу ерда тропик касалликлар оқибатида катта ўлимлар содир бўлган.
13. Виза аэропортда 30 кунга берилади.
14. Нарктотиклар учун ўлим жазоси бор.
15. Йўл ҳаракати чап томондан.
16. Деярли барча аҳоли инглиз тилини эркин билади.
17. Маҳаллийлар рақс тушишни унчалик яхши кўрмайди — бу ерда асосан меҳмонлар рақс тушади.
18. Бу мамлакатда спиртли ичимликлар жуда арзон.

19. Дарёлар ювиниш учун мўлжалланмаган — улар кир ва крокодиллар билан тўлдирилган бўлиши мумкин.
20. Бу ерда «ёлаётган» дарахт ўса: сув излаш давомида унинг илдизлари дарахтни секин-аста кўчиради.
Хар қандай чет элга саёҳатдек, бу ерга сафари ҳам эътибор ва эҳтиёткорликни талаб этади. Баъзан маҳаллий гўзалликларга қараб қолиб, саломатлик ёки анъаналарга зид ҳолатларга дуч келиш мумкин. Эътиборли бўлинг ва дам олишингиз ажойиб бўлади.
















