OAЭ2
Главная /  Информация о туризме / Бизнес-турлар — ёқимлини фойдали билан қандай бирлаштириш мумкин?
Бизнес-турлар — ёқимлини фойдали билан қандай бирлаштириш мумкин?

Бизнес-турлар — ёқимлини фойдали билан қандай бирлаштириш мумкин?

Бу бизнес юритишнинг ажралмас қисми, бизнеснинг асоси. Чунки кўргазма — маркетингнинг энг яхши воситаси. Бир жойга ва бир вақтда барча асосий ишлаб чиқарувчилар тўпланганда, бутун соҳанинг кўргазмаси ўтади, бу ерда анча оз ҳаракат билан маълумот тўплаб, шу йўналишда ҳозир нима бўлаётганини тушуниш мумкин. Янги технологиялар ва ишлаб чиқариш йўналишлари билан танишиб, замонавий жиҳозлар харид қилиш мумкин. Бундан ташқари келажакдаги ҳамкорлик учун асослар қўйилади, ҳамкорлик тўғрисидаги шартномалар тузилади, рақиблар баҳоланади. Охирида эса ҳар қандай ишлаб чиқаришнинг асосий мақсадларидан бири — самарадорликни оширишга эришилади. Энг йирик халқаро кўргазмаларнинг нуфузи шунчалик баландки, улардаги ўринлар бир йил-ярим йил олдиндан сотиб олинишини кўриш мумкин, шу вақт ичида меҳмонхона хоналари ҳам банд қилинади. Глобал номга эга компаниялар кўргазмаларда қатнашишни ўз бурчи деб билади, янада машҳур кўргазмалардаги қиммат иштирок эса ишлаб чиқарувчиларнинг ишлари яхши эканидан далолат беради.

Ҳозирда кўплаб туристик агентликлар ана шундай тўғридан-тўғри бизнес-туризм хизматларини таклиф қилади, айрим операторларда бундай туризм асосий фаолият ҳисобланади. Албатта, кимдир бундай хизматлар мамлакатимиз бозорида унчалик талаб қилинмаслигини даъво қилиши мумкин ва бизнес сафарини ўзи ёки котибага топшириш мумкин деб ўйлаш ҳам бор. Лекин нима учун велосипедни қайта ихтиро қилиш керак? Кўп вақт ва куч сарфлаб, турли визалар ва рухсатномалар олиш, кўплаб ваколатномалар ёзиш ўрнига, бундан кўра мутахассисларга мурожаат қилсангиз, вақтингиз, кучингиз ва пулингиздан жуда катта тежамкорлик қилиб қоласиз.

Мутахассислар сизга қайси кўргазма сизга мосроқ эканини танлашда ёрдам беради, кўргазманинг бўлимлари, кутилган иштирокчилар сони ва ўтган йиллар статистикаси ҳақида зарур маълумотни тақдим этади, кўргазма билан ҳамроҳ тадбирлар, бизнес дастури, намойишлар, презентациялар, семинарлар ва ҳ.к. ҳақида айта олади. Улар иштирокчилар жойлашувининг план- схемасини бериб, қизиқтираётган компаниялар ва имкониятли шерикларнинг стенд рақамларини топиб беради, бошқа фойдали маълумотларни тақдим этади — шунда кўргазмани зиёрат қилишдан олинадиган самара максимал бўлади.

Виза, якунида турагентликда олинадиган виза — бизнес виза бўлиб, кўргазма комплекси томонидан сизга махсус чақирув асосида расмийлаштирилади. Визанинг энг узоқ муддати — кўргазма ўтказиш вақти плюс кўргазма олдин 2 кун ва кейин 2 кун. Нега бўлса-да, ҳануз одамлар "фирмага бориб визани сотиб олиш"га уринишади, кўпинча шундан хабардор бўлмай: визани шунчаки сотиб олиш мумкин эмас (чақирув хати, турар-жойни тасдиқловчи ҳужжатлар ва ҳ.к. болиши шарт). Кўплаб компаниялар сохта, "липовие" ҳужжатлар асосида визаларни сотади. Бу кўплаб муаммоларга олиб келиши мумкин: чет эл паспортига виза рад этилганлиги тўғрисида штамп қўйилиши ва "чиқишга рухсат берилмайдиган" шахсга айланиб қолишингиз, бӯйча бундай виза билан давлатга киритилмаслигингиз, чегарада тўғридан-тўғри орқасига бурилиб юборилиши ҳозирги реал хавфлардир.

Кўргазмалар даврида меҳмонхоналар ўз хизматлари нархини баъзан 100% гача оширади. Кўпинча меҳмонхоналар фақат кўргазма даври учун турар-жойни бутун муддатга олшни шарт қилади. Аммо туристик операторлар йиллар мобайнида айрим имтиёзлар қиладиган ва чегирмалар берувчи меҳмонхоналарни саралаб олишади, шунинг учун агентликлар сизга нисбатан арзонроқ ва қисқа муддатга турар-жой таклиф қилиши мумкин. Бундан ташқари туроператорлар шахсий сектор (квартиралар, хусусий пансионатлар) бронлари бўйича ҳам виза очиш имконини яратади.

Аксар кўргазма марказлари ўз кўргазмаларига чипта беради, бепул эмас, аммо у чипта жамоат транспортида ҳам ўтмайдиган йўлчи билет вазифасини бажаради. Шу боис мамлакатга етиб келгач улар қўлингизда бўлиши жуда яхши. Турагентликларда сиз эҳтимол чипталарни визангиз билан бирга, имтиёзли нархда — кўргазмадаги нархдан арзонроқ оласиз.

Кўргазмани зиёрат қилиш анча қимматга тушади. Гуруҳ билан сафар қилиш транспорт ва турар-жой харажатларини камайтиришга ёрдам беради. Катта кўргазмаларга туристик агентликлар бир неча кунлик гуруҳли автобусли турларни ташкил қилади, нархга ҳамма нарса киритилади: турар-жой, виза, кўргазма комплексига трансфер, маданий дастур. Ҳамша компаниянгиз ходимлари учун ҳам барча хоҳишларингизни инобатга олган ҳолда алоҳида сафарларни ташкил қилиш мумкин.

Агар сиз гуруҳларни ёқтирмасангиз ва ҳаракатда эркинликни афзал кўрсангиз, кўргазмани ўз машинаингизда ҳам зиёрат қилишингиз мумкин. Бу учун туроператорлар сизга хариталар ва йўлни батафсил тасвирлаб беради.

Агар сиз чет эл тилларини билмасангиз ёки билишингизга қарамасдан музокара ўтказиш учун етишмаса, сизга таржимон керак бўлади. Хоҳишингизга кўра туристик агентликлар кўргазмаларга хос иш жараёнини билган малакали таржимонни тақдим этади. Бу хизматлар ҳам сизга арзонроқ тушади, чунки агентликлар кўпинча бизнинг собиқ ватандошлар билан ишлайди, уларнинг хизматлари кўргазмада аккредитация қилинган таржимонларга нисбатан анча арзон.

"Ким яхши дам олади, ўша яхши ишлайди" — вақт синовидан ўтган қоида. Бизнес-туризмнинг ўзига хос жиҳати айнан "иш" ва "туризм"ни уйғунлаштиришдан иборат. Шу боис бошқа шаҳарда ёки мамлакатда бўлганингизда кўпроқ кўриш ва ўрганиш имконини қўлдан бой берманг. Бу жиҳатда туристик агентликлар ҳам ёрдам беради — нимани кўриш керак, қаерга бориш, ва нархлар бўйича албатта йўл-йўриқ берадилар.

Теги

НОВОГОДНЯЯ КАППАДОКИЯ

, , ,
Взрослых: 1 / Дней: 8 / Ночей: 7

Дети в Rixos Egypt живут бесплатно!

, , ,
Взрослых: 2 / Детей: 2 / Дней: 7 / Ночей: 6

ОТКАЗНОЙ ТУР: ВЬЕТНАМ, ФУКУОК

, , ,
Взрослых: 2 / Дней: 12 / Ночей: 11

ГОРЯЩИЕ ТУРЫ — ОКТЯБРЬ / НОЯБРЬ

, , , , ,
Взрослых: 1 / Дней: 8 / Ночей: 7

Тех поддержка: +9 (9888) 944-00-33

Copyright ©2016 All rights reserved
Сервис не несет ответственность за точность информации в турах и услугах, предоставленных тур операторами.