
Турли мамлакатлардаги курортлар учун дресс-код
Дубай. Ҳар ўтган йили бу эмирликка бораётган туристлар сони ортиб бормоқда. Афсуски, бу «аборигенлар» билан муносабатларни кескинлаштирмоқда. Тур учун анча пул тўлаган дам олувчилар ҳар доим БААдаги қатъий мусулмон қонун-қоидаларига амал қилишни хоҳламайдилар. Яқинда эълон қилинган қоидаларга кўра, энди меҳмонхона ҳудудидан ташқари қисқа шортлар ва мини-юбкалар тақиқланган, сув кийимида эса фақат қиммат курортларнинг атрофи тўсиқланган қумли пляжларида бўлиш мумкин.

Кариб ороллари. Ушбу ажойиб оролларга йўл олишдан олдин ҳар бир оролнинг божхона қоидаларини текшириб чиқинг — улар сезиларли даражада фарқ қилиши мумкин. Бу давлатларнинг кўпчилигида камуфляж кийимлари (ҳатто болажонлар кийса ҳам) тақиқланган, шунингдек топлесс билан қуёшда ётиш ҳам ман қилинади. Гренадада эса яқинда шаҳарларда пляж кийимларига қарши кураш бошлангани маълум қилинди.

Миср. Кўплар Мисрга ўзига ҳовлига боргандай боради — ҳаммаси таниш ва одатий, лекин бу фақат меҳмонхона ҳудудига тааллуқли. Қизил денгиз соҳилидаги меҳмонхона зонасида мунтазам дам олувчи туристлар кўпинча анъанавий мусулмон мамлакатда эканликларини унитиб қоладилар. Шундай экан, масжидларга ва бозорларга борганда одобли, содда кийиниш тавсия этилади.
Марокаш. Кўп ҳолларда туристлар бу мамлакатнинг, Мисрдагидек, ўзининг қатъий консерватив ислом анъаналарига эга эканини эътиборсиз қолдирадилар. Аёлларга эркакларнинг беихтирос диққатидан қочиш учун одобли кийинган маъқул. Маҳаллий хотин-қизлар сочларини ёпадилар, саёҳатчи аёлларга ҳам шундай қилиш осонроқ ва яхши бўлади.

Таиланд. Тайланд ороллари курортларида ғарбча кийим стандартлари кенг тарқалган бўлса-да, умуман олганда бу анъанавий мамлакат бўлиб, одобли одамларга чалғитувчи, жуда очиқ кийимлар йўқ. Пляждан ташқари кўйлак кийиш яхшироқ (ва агар якали кўйлакни, футболка эмас, танласангиз, кўпроқ ҳурматга сазовор бўласиз). Ва эсланг: бу ерда кийим ранги кўпинча сиёсий фракцияларга мансубликни билдиради. Шундай экан, агар уларнинг келишмовчилиги марказига тушишни истамасангиз, қизил ва сариқни кийманг.
Туркия. Балки бу мусулмон мамлакатга европалик келажак ҳам ёзилгандир: Ататюрк ўз вақтида уни дунёвий давлатга айлантириш учун кўп ишлар қилган ва кўп анъаналарни йўқ қилган. Бироқ курортда сайр қилишда мос келадиган кийимлар мамлакатнинг чекин жойларида маҳаллийларни ҳайратга солиши ва қўзғатиши мумкин. Оддий шорт ва футболкани нафақат масжидларга, балки шаҳарларда ҳам кўпроқ ёпиқ кийим билан алмаштириш фойдали.

Ҳиндистон ва Шри-Ланка. Жанубда курорт услубидаги кийимлар эътиборга лойиқ, деб ҳисоблайди кўп туристлар. Лекин соҳилдан қачонча олдинга борсангиз, маҳаллийлар анъанавий қадриятларни сақлашга шунчалик жиддий ёндошадилар ва баъзилари ўз одатларини ҳимоя қилишга ҳам чиқади. Баъзан улар курорт ҳудудларига, ғарбий барларга ҳам чиқиб, уларнинг қарашига кўра номаъқул кийимдаги аёлларга нисбатан қўпол хулқ-атвор кўрсатишлари мумкин. Масалан, ўтган йили 15 ёшли Скарлинг Килингнинг ваҳшийона зўрланиб ўлдирилиши Гоанинг тинч, сабрли ва хавфсиз экани тўғрисидаги мифни бузди. Шу боис аёлларга анъанавий кийим кийиш тавсия этилади: ҳинд ва шриланкалик сари чиройли, нозик ва арзон.
"Суахили соҳили". Африка шарқий соҳили мусулмонлар яшайдиган ҳудуд бўлгани учун шаҳарга чиқишда кийим танлашда эҳтиёткорлик керак. Занзибарда ҳатто меҳмонхона ҳудудида топлесс билан қуёшда ётиш мумкин эмас, гарчи туристлар кўпинча бу тақиқни инкор этиб, маҳаллийларни ҳақорат қилсалар ҳам.
Фижи. Яна бир тропикал жой — консерватив урф-одатларни сақлаб қолган макон. Қисқа юбка, шорт ёки топик, футболка каби қўлсиз кийимдаги аёл курорт зоналаридан ташқари жойларда эркакларнинг номатлуб эътиборини тортлиб, муаммоларга олиб келиши мумкин. Маҳаллий қишлоқларга сайр қилаётганда саронг харид қилиш маъқулроқ бўлади.

Католик Европа. Раҳмли ва толерант Европа бўйлаб саёҳат қилаётганингизда, ортиқча эркин кийимингиз катта мегаполисларда кимнидир ҳайратлантирмаслиги мумкин, лекин кичик шаҳар ва қишлоқ аҳолисининг ҳис-туйғуларини ҳақорат қилиши мумкинлигини унутманг. Фақат мусулмонлар эмас, очиқ сексуал характердаги кийимни қатъият билан қабул қилмайдиган қатъий одоблар Жанубий Испания, Греция, Италия ва Португалия қишлоқларида ҳам мавжуд. Шунингдек, европа ибодатхоналарига ташриф буюрганда дресс-кодга риоя қилиш лозим — бу Париждаги Нотр-Дамми ёки кичик бир қишлоқ черковини бўладими, жуфт бўлсин.
















