
Тоҷикистоннинг 4 та энг яхши шифо ва саломатлаштириш санаторийлари
Тожикистон, ноёб табиий ресурсларга эга бўлиб, соғломлашиш ва даволаш учун хилма-хил имкониятларни таклиф қилади. Мамлакатнинг энг яхши тўртта даволаш ва соғломлаштириш санаторийлари ҳақида маълумотни диққатингизга ҳавола қиламиз.
Шоҳамбари санатори

Санатори Душанбега йигирма беш километр масофада, тахминан ўн етти гектар ҳудудда жойлашган. Шоҳамбари Тожикистондаги мавжуд санаторийлар орасида ҳақли равишда энг катта ва кенг кўламлиларидан бири деб аталади. Ходимлар томонидан стационар ҳамда амбулатор даволанаётган беморлар учун барча шарт-шоитлар яратилган.
Бу шифохона организимдаги яллиғланиш жараёнлари, беҳосиллик, гинекологик, урологик, психологик ва ошқозон-ичак касалликларини даволашга ихтисослашган. Балчоқ билан даволаш простатитдан азият чекаётган эркакларга ва гинекологик касалликлардан азият чекаётган аёлларга тавсия қилинади.
Процедуралар учун термал манбалар суви фаол равишда қўлланилади, унинг юзга чиқишидаги ҳарорати +37°C дан +42°C гача ўзгаради. Шифоланиш жараёни шифокорлар назоратида олиб борилади ва комплекс даволаш қўлланилади. Бу қуйидагилардан иборат: физиотерапия, сувда юзиш, буғ, ичакни тозалаш.
Бир кунлик турар-жой нархи, унга даволаш ва уч марта овқатланиш киритилган:
Хона категорияси | Нархи | ||
TJS | USD | UZS | |
| Якка ўринли стандарт | 350 | 32,07 | 366 478 |
| Икки ўринли стандарт | 700 | 64,14 | 732 956 |
Қўшимча тўлов эвазига қуйидаги баъзи процедураларни буюртма қилиш мумкин: иглотерапия 10 TJS / 0,91 USD / 10 398,97 UZS, массаж 40 TJS / 3,66 USD / 41 824,43 UZS.
Боғланишлар
Телефонлар:
- +992 881 25 55 55
- +992 777 15 55 55
Фейсбук — https://www.facebook.com/shohambari.sanatorium#
Инстаграм — https://www.instagram.com/shohambari.sanatorium/
E-mail— info@shohambari.tj
Хўжа-Обиғарм санатори

Санатори қурилиши учун гўзал Ворзоб шоҳарчаси танлаб олинган, у денгиз сатҳидан 2000 м баландликда, Тожикистон пойтахтидан эллик километр масофада жойлашган. Хўжа-Обиғарм — беморларни даволашда радон буғи қўлланиладиган ва уларнинг тез реабилитацияси ва тикланиши учун барча шарт-шоитлар яратилган санаторидир.
Хўжа-Обиғармига дам олиш ва юрак-қон томирлари ҳамда нерв тизимини тиклаш, устун ва буғимларни даволаш, шунингдек тери касалликларидан ҳали қутулмоқчи бўлганлар келади. Санаторияда фойдаланиладиган шифобахш минерал сув нефть қидириш жараёнида топилган. Бугун бу термал манбалар суяк-мускул аппарати ва нафас олиш йўллари билан боғлиқ муаммолари бўлганларга ёрдам беради.
Кўрсатилаётган хизматлар нархи:
Хизмат номи | Нархи | ||
TJS | USD | UZS | |
| Пароэмантория | 10 | 0,91 | 10 398,97 |
| Радон ваннаси | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Кўтарувчи ва айланма | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Радон бассейни | 20 | 1,83 | 20 912,22 |
| Сув ости душ-массаж | 10 | 0,91 | 10 398,97 |
| Душ Шарко | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Фитобочка | 30 | 2,75 | 31 425,46 |
| Умумий массаж | 40 | 3,66 | 41 824,43 |
| Орқа массажи | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Бўйин-елка зонаси ва бош массажи | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Бел бўлими массажи | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Юқори қўллар массажи | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Қуйи аъзолар массажи | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Электрофорез | 6 | 0,54 | 6 170,82 |
| Амплипульс | 6 | 0,54 | 6 170,82 |
| Дарсонваль | 6 | 0,54 | 6 170,82 |
| Озокерит (парафинотерапия) | 7 | 0,64 | 7 313,56 |
| Балчоқ билан даволаш | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Лимфодренаж | 7 | 0,64 | 7 313,56 |
| Ёруғлик ваннаси | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
| Гидроколонотерапия (клизма) | 5 | 0,45 | 5 142,35 |
Туриш ва дам олиш учун беморларга қулай хоналар тақдим этилади. Даволаш ва уч марта овқатланиш киритилган бир кунлик турар-жой нархи:
Хона категорияси | Нархи | ||
TJS | USD | UZS | |
| Якка ўринли ярим-люкс | 180 | 16,49 | 188 438,49 |
| Люкс | 260 | 23,82 | 272 201,62 |
| Уч ўринли апартаментлар | 300 | 27,49 | 314 140,33 |
| VIP | 800 | 73,3 | 837 631,35 |
Боғланишлар
Телефон: +992 44 603 99 99
Гармчашма санатори

У тоғларда баланд жойлашган, Хорог шаҳридан жануби-ғарбийга (35 км) бўлган, денгиз сатҳидан 2 842 м баландликда. Атрофида Гарм-Чашма дарёси водийсининг ўрта тоғ қисми ётади ва комплекс унинг ўнг соҳилида жойлашган. Меҳмонлар бу ерга фақат минерал сувлар учун эмас, балки шифобахш иссиқ манба — Гарм-Чашмага ташриф буюриш учун ҳам келади.
Последний относится к числу самых значимых достопримечательностей Таджикистана.Минералли сув сатҳига чиқишидан олдин ер қавати ва тошли қаттиқ қабатларни енгиб ўтишига тўғри келади. Ундан чиққан буранглар баландиги 10 см дан 1,5 м гача ўзгариб туради. Ҳар бири сониясига бешдан етти литргача иссиқ сув бериб туради, бу сув кремний кислотаси, фтор, углекислота, сероводород, магний ва алюминийга бой. Яқинида углекислотали минерал манбалар ҳам бор, уларнинг суви ҳарорати +14°C дан юқорига кўтарилмайди.
Бир кундаги турар жой нархи, унга даволаш ва кундалик учта овқат киритилган:
Хона тури | Эзоҳ | Нархи | ||
TJS | USD | UZS | ||
| Икки ўринли стандарт | Даволаш ва овқат киритилмаган | 180 | 16,49 | 188 438,49 |
| Якка ўринли полулюкс | Нонушта ва даволаш билан | 360 | 32,98 | 376 876,97 |
| Икки ўринли полулюкс | Нонушта ва даволаш билан | 600 | 54,97 | 628 166,38 |
| Люкс | Нонушта билан | 800 | 73,3 | 837 631,35 |
| Саккиз ўринли апартамент | Нонушта билан | 2000 | 183,25 | 2 094 078,38 |
Ҳавода кўплаб ионлар бўлиши, манбаларнинг шифобахш кучлари ва қулай иқлим касалликлардан азият чекаётганларга энергияга тўлиш ва кўплаб ижобий эмоциялар олишда ёрдам беради.
Боғланиш
Телефон +992 91 948 47 27
E-mail—gsomontm@gmail.com
Ирам санатори

Икки қаватли шифохона биноси атрофида 8 гектар майдонни эгалловчи чиройли боғ ташкил этилган. У Канибадамда жойлашган бўлиб, 1998 йили ишга туширилган. Санаторий биносида шифокор кабинетлари ва физиотерапия кабинети билан бирга спорт зали ва беморлар учун яшаш ҳамда дам олиш хонадонлари мавжуд. Қолаверса, ҳудудда 10 та коттедж барпо этилган.
Бир кундаги турар жой нархи, унга даволаш ва кундалик учта овқат киритилган:
Хона тури | Нархи | ||
TJS | USD | UZS | |
| Уч ўринли стандарт | 120 | 10,99 | 125 587,57 |
| Полулюкс | 150 | 13,74 | 157 013,03 |
| Икки ўринли люкс | 180 | 16,49 | 1 884 61,34 |
| Тўрт ўринли икки хонали коттедж | 1800 | 164,92 | 1 884 613,4 |
Ирамга даволанишга келадиганлар орасида радикулит, ҳазм қилиш тизими касалликлари, артрит, панкреатит, невралгия ва шунингдек фарзандсизликни даволашни истаганлар бор. Санаторияда даволанадиган касалликлар тўлиқ рўйхати қуйидагича:
- Марказий нерв тизими (атеросклероз, невроз).
- Мушак-суяк ҳаракат аппарати (менисцит, бўғинлар, остеохондроз, артрит, Бехтерев касаллиги, артроз).
- Ҳазм қилиш тизими (холецистит, гастрит, панкреатит).
- Периферик нервлар (полиневрит, неврит, радикулит).
- Сийдик-жинсий тизими (эндометрит, пиелонефрит, аёл ва эркакларнинг фарзандсизлиги, аднексит, цистит, миелит).
Уларни даволашда қўлланиладиганлар: массажлар (қўл билан ва электр), парафин ва азекрит, иглотерапия, душ (горизонтал, вертикал, циркуляр), ванналар (сероводород ва ёруғлик ванналари), УВЧ терапияси, гальванотерапия ва магнитотерапия.
Боғланиш
Телефон +992 928 12 82 03
Instagram — https://www.instagram.com/iram_sanatorium
Санаторийни танлаганда унинг ихтисоси, жойлашуви, турар шароитлари ва беморлар шарҳларини эътиборга олиш тавсия этилади.
















