
Шри-Ланкага кириш учун ETA расмийлаштириш мажбурий бўлди
Кеча тармоқда хабар пайдо бўлди: Туризм вазирлиги маҳаллий қабул қилувчи компанияларга бу талабни жорий этиш номаълум муддатга кечиктирилгани ҳақида маълумот юборган экан. Ҳолатни ўзгартиришга биргина кун кифоя қилди.
Шри-Ланкага бормоқчи бўлган туристларда бу масала юзасидан кўп саволлар пайдо бўлди. Кимдир олдиндан киришга рухсатнома олиш учун электрон форма тўлдиришни режалаган эди, лекин маълум бўлдики, олинган ҳужжатнинг амал қилиш муддати — 30 кун. Туроператорлар фикрига кўра, рухсатнома учун аризани парвоздан камида 48 соат олдин топшириш энг маъқул.
Шунингдек, гуруҳ учун ЕТА расмийлаштирилганда хатлар ҳар бир кишига алоҳида келади — айнан шу кўринишда уларни эҳтиёт учун чоп этиб қўйиш керак. Аммо янги схема бўйича назоратдан ўтган туристлар айтишича, чегарачилар ҳеч қандай қўшимча ҳужжат талаб қилмайди — уларга паспорт ва келиш чиптасини кўрсатиш кифоя.
















