
Ўзбекистонга турлар. Мерсиан — ўзбек меҳмондўстлиги
Ўзбекистонга сафарлар гўзал тоғларга ташрифсиз тасаввур этилмайди.Ўзбекистон тоғларида дам олиш.Бир даволаш ва соғломлаштириш санаторийларидан бири– «Мерсиан». 2007 йилда ушбу санаторийни Ўзбекистон-Корея қўшма корхонаси ташкил этган. Бу ерда шифобахш минерал манбаи бор. Сув 2400 м чуқурликдан олиниб, хусусиятлари ва таркиби жиҳатидан Кавказнинг минераль сувларидан, масалан «Ессетнтуки» каби сувлардан кам эмас. Санаторияда қуйидаги касалликлар бўйича текширув ва малакали даволаш олиб борилади: остеохондрозлар, ошқозон касалликлари, жигар ва буйрак касалликлари ҳамда бошқалар.

Қуйида ушбу ажойиб санаторий таклиф қиладиган процедуралар рўйхати:
- Минерал ва сероводородли ванналар;
- Душ «Шарко» - сув остидаги массаж-душ;
- Катта физиотерапевтик комплекс;
- Турли массажлар;
- Кислородли кўпик (пенка);
- Тўрт камерали ванналар;
- Терапевтик жисмоний машқлар комплекси;
- Сув остида умуртқани тортиш;
- Бальнеотерапия.
Дам олувчиларга стандарт хоналар, шунингдек люкс ва полулюкс хоналар таклиф қилинади. Ҳаммаси жуда қулай ва яхши жиҳозланган.

Стандарт хона: 2 – 3 ётоқ жойи. Хонада рангли телевизор, электричойнак, кийим-ётоқ учун шкаф, тумбочкалар, ойна ва соат бор. Коридорда ҳожатхона жойлашган.
Полулюкс: 1 – 2 ётоқ жойи, трюмо ойна билан, рангли телевизор, тумбочкалар. Бор: музлатгич, овқатланиш учун стол, креслолар, идиш-товоқли ошхона шкафи, ҳожатхона, душ, ванна.
Люкс: 1 – 2 ётоқ жойи, кириш хонаси, зал. Залда – катта рангли телевизор, ДВД, идиш-товоқ учун шкаф, кийим-ётоқ учун шкаф, юмшоқ мебель, столик ва креслолар, трюмо ойна билан. Бор: музлатгич, электричойнак, микротолқинли печка, ингалятор. Хонада ванна, душ ва ҳожатхона мавжуд.

Фақат даволаниш эмас, балки яхши дам олиш ҳам мумкин: саунага бориш, фито – барга ташриф буюриш, бильярд ёки дартс ўйнаш, совуқ сув бассейнида сузиш, хушроҳат массаждан баҳра олиш ёки жакузига тушиш.
Кун давомида тўрт марта диетик овқатланиш таъминланади.
Ҳа, бу ерда Ўзбекистон тоғларида ёқимли дам олиш учун ҳамма нарса бор!
















