
Жанубий Африка — Претория ва Йоханнесбург
Бу ҳайратланарли мамлакат бўйлаб саёҳатда калейдоскоп каби бири-бири билан алмашиб туради: майдонлар ва сельвалар, Гаутенгнинг саванналари ва Уотерберг тоғларидан оқувчи сув оқимлари, Дракон тоғлари ва Наталнинг шакар камиш ўсимли майдонлари, Калахарининг дюналари, Лесото чегарасида эса ёшил ўтлоқлар. Шундан ташқари, Буюк ва Кичик Карунинг тошли степлари ва тепаликлари мўъжизавий узумзорлар билан тўлган, Намакваленд прериялари ва Рихтерсвелдда — буюк, қизғиш-қизил Атлас тоғлари.

Жанубий Африка Республикасининг энг муҳим шаҳарлари деб Претория ва Йоханнесбургни айтишади, чунки айнан улардан ЮАР заминларини босиб олиш бошланган. Бу ерда турли даврларга оид кўплаб ёдгорликлар мавжуд.
Йоханнесбургда замонавий бинолар қадимги, колониал даврдан қолган иншоотлар билан ажойиб уйғунликда яшайди. Масалан, 1897 йилда қурилган эски почта биноси шаҳарнинг энг гўзал иншоотларидан бири ҳисобланади. Ҳеч шак-шубҳасиз, туристлар Оппенгеймер боғига ва неоклассик услубда барпо этилган Бэнксити архитектура комплексига ҳайратда қолишади. Зулус краали Фумангена-Зулу Йоханнесбургдан шимолда жойлашган; у ерда туристларга Африка халқларининг турмуш шароити тушунтирилади. Бундан ташқари, бу шаҳар кўча шамларининг жуда кўплиги билан тасаввурни ҳайратда қолдиради.

Преторияда жуда кўп музейлар жамланган: масалан, миллий маданият музейи, полиция музейи, саноат ва табиий фанлар музейи, Сами музейи ва очиқ осмон остида жойлашган Пьерниф музейи. Ист-Лондон музейининг экспозицияси жуда қизиқ — у ерда бутун дунёда ягона бўлган додо қушининг тухуми сақланади. Шаҳарнинг меҳмонлари учун алоҳида таассурот уйғотадиган жойлардан яна бири — бутун Африка қитъасидаги энг йирик зоопаркни зиёрат қилишдир.
















