
Монреаль ва Квебек — Канададаги энг қадимий шаҳарлар
Канададаги энг қадимги икки шаҳар — Монреаль ва Квебекда мамлакатнинг асосий сайёҳлик диққатга сазовор жойлари жамланган. Монреалнинг меъморлик ёдгорликлари орасида 1657 йилга мансуб бир черковь ва қурилиши 1854 йилда тугаган соборни алоҳида таъкидлаш керак. Бу собор ичкарисидаги жуда кўркам ва шоҳона безаклари билан машҳур. Шаҳар марказидаги Королевская тепаси ҳам меҳмонларни ўзига жалб этади.

Квебекда ҳам Монреалдек сайёҳларга кўришга арзиргадек жойлар кўп: масалан, бутун Шимолий Америкада ягона бўлган ўрта асрлар қалъа девори ёки XVII аср меъморий ёдгорлигига тегишли Сен-Луи госпитали. Шаҳар рамзи сифатида XIX асрнинг биринчи ярмига мансуб манарали соатлар ҳисобланади. Порт яқинида сайёҳлар С. Шамплен томонидан қурилган қадимги черковьни кўришлари мумкин. Орлеан оролидаги яна бир черковьга ҳам алоҳида эътибор қилиш керак — у анча нозик ва ўзига хос услубда қурилган, яъни канадалик вариантдаги француз готикаси.
Машҳур «Равнина Авраама» ҳам айнан шу ажойиб шаҳарда жойлашган. 1759 йилда бу ерда инглиз ва француз қўшинлари ўртасида ҳал қилувчи жанг бўлган. Шундан ташқари, 11 км узунликдаги консоль кўприкни ҳам диққат билан кузатиш мумкин.
















