
Машина ижараси
Агар сиз ижарага олиш компаниясига мурожаат қилишга қарор қилсангиз, сиз билан паспорт ва ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлиши керак. Чет эл йўлларида рульда ҳайдаш учун сиз камида 25 ёшга тўлган бўлишингиз лозим (баъзи мамлакатларда 23 ёшдан ҳам бўлади) ва ҳайдовчилик стажингиз камида бир йил бўлиши керак.

Кўп йирик компанияларда буюртма беришда гап шахсга эмас, машина синфи ҳақида боради. Агар буюртмангиз тасдиқланса, марка ҳақида ҳам ўз хоҳишларингизни айтишингиз мумкин.
Сиздан албатта икки савол сўрайдилар: автоматик ёки қўл узатмаларли каробка афзалми ва кондиционер борми ёки йўқми. Қўшимча хизматлар қаторига мобил телефонлар ва навигация ахборот тизими киради (энг замонавий тизимлар глобал йўлдош радиопозициялаш қурилмасини, бортдаги ҳисоб-китоб тизимини ва электрон картографияни бирлаштириб, шахсий штурмани вазифасини бажаради).
Компаниялар офислари ва пунктларининг жойлашишига қарамай, уларда, агар бир хил бўлмаса ҳам, ўхшаш қоидалар ва умумий хизмат даражаси мавжуд. Дунё бўйлаб катта агентлик тармоғи сизга Москвaда автомобилни брон қилиш, уни Париж аэропортида олиш ва уни кичик швейцария қишлоғидаги станцияда қолдириш имконини беради.
Ҳурматга сазовор компанияларда ажойиб қоида бор: сиз муайян синфдаги машинани буюртма қилиб, уни топа олмасангиз, сизнинг пулингиз эвазига бир синф юқори машина берадилар.

Йўлда юзага келадиган ҳар қандай муаммолар бўйича сиз ҳар қандай вақтда компаниянинг телефон рақамига мурожаат қилишингиз мумкин — у доимо кўзингиз олдида бўлади: ёки брелокда, ёки автомобилнинг лоб ойнасида.
Эндиликда суғурта шароитлари ҳақида. Ҳурматли компаниялар қоидаларига кўра суғурта суммаси аллақачон тарифга киритилган. Ижара бизнесини ташкил этишнинг бошиданоқ машинанинг ўзи, шунингдек мижозлар, йўловчилар ва багажнинг учинчи шахсларнинг даъволарига нисбатан мижоз жавобгарлиги мажбурий суғурталаниши қабул қилинган.
Европа тарифлари (EOW) қуйидагиларни ўз ичига олади: чекланмаган йўл босиш, ижарага олинган автомобилнинг йўқолиши ёки вайрон бўлиши учун жавобгарликни чеклаш, учинчи шахслар олдидаги жавобгарликни қоплаш ва мижоз йўлаётган мамлакатнинг солиғи.
Кўп вақт одамлар кичик хусусий ижара контораларига мурожаат қилишади. Куриниши бўйича афзаллиги — нақд пул билан тўлаш мумкин. Ва анча арзон. Лекин эътибор беринг: кичик фирмалар техник томондан мукаммал машини кафолатламайдилар. Агар уларга ишонишга қарор қилсангиз, машинани диққат билан текширинг, энг кичик чизиқ ва босимларни қайд этинг. Фақат шундан сўнг шартномани имзоланг. Бундай машинанинг устида жуда узоқ масофаларга чиқишни тавсия қилмаймиз.

Аксарият нарсалар сиз саёҳат қилаётган мамлакатнинг хусусиятларидан келиб чиқади. Масалан, Нью-Йоркда нотўғри жойга тўхлаб қолсангиз, машинангизни эвакуатор тортиб олиб кетади, Женевада эса сиздан фақат жарима ундирилади. Энг кўп тарқалган жарималар яхши сифатли йўлларга эга мамлакатларда — Жанубий Африка (ЮАР), Араб Амирликлари, АҚШ ва Германияда учрайди. Масалан, АҚШда тезликни 10 милга оширганлик учун 100 доллардан бошланган жарима қўйилади. Жанубий Африкада эса тез йўлларда 120 километр/соат лимитини бузганда жарима 200 доллардан бошланади.
Йўл муҳаббатлари унутмасликлари керак бўлган яна бир муҳим жиҳат: дунёда машиналар солга ҳаракатланадиган кўп мамлакатлар мавжуд. Агар сизда чап томондан ҳаракатланаётган мамлакатда ҳайдаш тажрибаси бўлмаса ва машинасиз бўлолмасангиз, ёлланган ҳайдовчи хизматидан фойдаланишга тўғри келади. Бу турдаги сервис нархлари соатига 20 дан 30 долларгача ўзгариб туради.
















