
Меҳмонхонага бронни расмийлаштириш — қадамма-қадам қўлланма
Брон қилиш тартиби жуда оддий:
- «Меҳмонхоналарни бронлаш» формасига керакли шаҳар номини киритинг, келиш ва кетиш саналарини кўрсатинг, хонaдаги одамлар сони ва хоналар сонини ёзинг (агар сизга бирдан ортиқ хонани брон қилиш керак бўлса). «Қидириш» тугмасини босинг, кўрсатилган шартларга мос бўлган бўш меҳмонхоналарни топиш учун.
- Очилган тизим томонидан топилган меҳмонхоналар рўйхатидаги мавжуд жойлаштириш вариантларидан нархи ва бошқа мезонлар бўйича сизга энг мос келадиганини танланг ва «Бронлаш» тугмасини босинг.
- Очилган бронлаш формасида зарур бўлган барча майдончаларни тўлдиринг, бронлаш тизимидан фойдаланиш шартлари билан танишиб чиқинг ва «Бронлаш» тугмасини босинг. Бир неча сониядан сўнг экранда броннинг тасдиғи кўринади ва у электрон почтага ҳам юборилади. Табриклаймиз, сиз танлаган хонанинг брони муваффақиятли амалга оширилди!
Шунингдек сиз Кенгайтирилган қидирув функциясидан фойдаланишингиз мумкин (бу излаш шартларига қўшимча чекловлар қўйиш имконини беради), зарур шаҳардаги меҳмонхона номини мустақил кўрсатишингиз, нархни кўриш учун валюта танлашингиз, хона нархи бўйича чекловлар қўйишингиз ва сизга қизиқ бўлган меҳмонхоналар классификациясини кўрсатишингиз мумкин.
Брон қилиш учун ўз ҳақимда қандай маълумот беришим керак?

Сизга хона брон қилиш учун бизга исмингиз, электрон почта манзилингиз (шунга брон ҳақида тасдиқ юборилади), почта манзилингиз (бу меҳмонхоналар талаби) ҳамда кредит карта маълумотлари керак бўлади.
Тўлов усуллари қандай?
Тўлов меҳмонхонани тарк этганингизда жойида амалга оширилади. Тўлов усуллари меҳмонхона имкониятларига боғлиқ. Одатда бу нақд пул ёки кредит карта бўлади. Тўловнинг хусусиятлари ҳақида батафсил маълумотни бронлаш жараёнида олишингиз мумкин.
Кредит карточкамдан фойдаланиш хавфсизми?
Биз мижозларимизнинг шахсий ва молиявий маълумотларини ҳимоя қилишга катта эътибор берамиз. Махфий маълумотлар узатишда шифрланади, сақланади ва мавжуд хавфсизлик стандартларига мувофиқ қайта ишланади.
Сайтингиздаги менинг маълумот қанчалик махфий сақланади?

Барча мижозларнинг шахсий маълумотлари қатъий ҳимояланади ва шифрланган ҳолда сақланади. Улар аризани қайта ишлаш жараёнига бевосита алоқаси бўлмаган учинчи шахсларга берилмайди ва фақат бронлаш хизмати кўрсатиш мақсадида қўлланилади.
Хона нархи бир одам учун ёки бир кечалик учун кўрсатилганми?
Хона нархи хонанинг бир кечаси учун исобланади ва бронлаш формада кўрсатилган хонада яшайдиган одамлар сонига асосланади. Агар шартлар юқорида тасвирлангандан фарқ қилса, бу бронлашда кўрсатилади.
Нархга солиқлар/эрталабки нонушта киритилганми?
Бу муайян меҳмонхонага боғлиқ ва кўпинча меҳмонхона тавсифида кўрсатилади. Бу ҳақда аниқ маълумотни бронлаш пайтида меҳмонхонадаги мавжуд жойлаштириш вариантлари тавсифидан олишингиз мумкин.
Масалан, менга шаҳар марказида ёки аэропорт яқинидаги меҳмонхона керак. Бундай меҳмонхонани қандай топаман?

Кўпинча меҳмонхоналар жойлашувини тавсифида кўрсатадилар. Шундан ташқари, меҳмонхона тавсифидан «Харитада кўрсатиш» ҳаволасига ўтиб, Google.Maps сервисидан фойдаланиб меҳмонхона қаерда жойлашганини кўришингиз мумкин.
Меҳмонхонанинг телефон ва факс рақамини айта олмасмисиз?
Сиз меҳмонхона томонидан аризангиз тасдиқланганда телефон/факс рақамини дарҳол оласиз.
Бир нечта одам учун хонани қандай брон қилишим мумкин?
Хонада яшайдиган одамлар сонини меҳмонхона қидириш формасида кўрсатиш керак. Бронлаш формада барча истиқомат қилувчиларнинг фамилия ва исмларини кўрсатишни унутманг.
Қидириш ва бронлаш формаларига маълумот киритганда қайси тилдан фойдаланиш керак?
Қидириш формаларида инглиз тилидан фойдаланишингиз керак. Бронлаш формалари (фамилия, исм, манзил ва ҳ.к.) ҳам инглиз тилида тўлдирилиши лозим.
Бир хил саналарда меҳмонхонада бир неча хонани қандай брон қилиш мумкин?

Сиз бир вақтнинг ўзида 3 тагача хонани брон қилишингиз мумкин. Агар сизга кўпроқ хоналар керак бўлса, телефон орқали менежерларимизга мурожаат қилишингиз ёки «Олдиндан бронлаш» формасидан фойдаланишингиз мумкин.
Бронни тасдиқлаш
Мен брон қилганимда нима бўлади?
Бронлаш формасини тўлдириб, «Бронлаш» тугмасини босганингиздан сўнг бир неча сония ичида экранда броннинг тасдиғи кўринади ва у электрон почтага ҳам юборилади. Бу танлаган хонангиз муваффақиятли брон қилинганини англатади!
Бронларим ҳақида маълумотни қандай кўришим мумкин?
Бронни бекор қилиш ёки текшириш учун сайтнинг «Буюртмани текшириш/бекор қилиш» бўлимига киринг, буюртма рақамингизни ва бронни тасдиқлашда олган кириш кодингизни киритинг.
Мавжуд бронни қандай ўзгартиришим мумкин?
Мавжуд бронни ўзгартириш мумкин эмас. Бунда мавжуд бронни бекор қилиб янги брон қилсангиз бўлади.
Бронни бекор қилиш
Бронни қандай бекор қилишим мумкин?
Сайтнинг асосий менюсидаги «Буюртмани текшириш/бекор қилиш» ҳаволаси орқали фойдаланинг. Буюртма рақамингизни ва бронни тасдиқлашда олган кириш кодингизни киритинг. Бронни кўриб, зарур бўлса уни бекор қилишингиз мумкин. Бронни бекор қилиш сиёсати билан танишиб чиқинг — агар бронни кечиктириб бекор қилсангиз, кредит картадан жарима улинши мумкин.
Бронни бекор қилиш қоидалари нима? Бронни бекор қилганда менга жарима қўйиладими?
Бронни бекор қилиш қоидалари муайян меҳмонхонанинг ички қоидаларига боғлиқ. Меҳмонхонага келмаслик ёки кечиктирилган бекор қилиш учун жаримадан қутулиш учун, меҳмонхона белгилаган муддатдан олдин бронни бекор қилсангиз керак. Бу келиш санасидан 24, 48 ёки 72 соат олдин бўлиши мумкин. Аниқ маълумотни сиз танлаган меҳмонхонани белгилагандан сўнг бронлаш формасини тўлдириш пайтида олишингиз мумкин.
















