
Туристга ҳар нарса учун пул тўлаш керакми?
Келинг, ҳар қандай саёҳатчи умид қила оладиган айрим бонустарни санаб ўтайлик.

1. Бепул экскурсиялар. Маҳаллий аҳолига мурожаат қилинг: кўплаб маҳаллийлар мамнунлик билан ўз ватан шаҳарини сизга ҳеч қандай тўловсиз кўрсатадилар. Фақат «эскорт» учун олдиндан ташкилий ишлар қилиб қўйишингиз керак.
2. Бепул велосипедлар. Копенгагенда, Цюрихда, Бернда ва Хельсинкида сиз махсус стоянкалардан велосипед «қарзга» олиб юришингиз мумкин. Байкни қайтарганингизда залогни қайтаришади. Париж, Вена ва Римни ҳам ўз ичига олган бошқа кўплаб европа шаҳарларида биринчи ярим соат ҳаракат муниципалитет томонидан тўланади, кейин эса маблағни ўзингиз тўлашингизга тўғри келади.
3. Бепул подкастлар. Подкастинг (iPod ва инглизча broadcasting - кенг қамровли эфир) — Жаҳон тармоғида медиа-оқимларни нашр этиш усули (одатда овоз учун MP3 форматда ва видео-ўтказмалар учун Flash форматда). Бепул экскурсияларни аудиоплейерингизга юклаб олинг. Рик Стивс (Rick Steves) сизга Лувр, Версаль, Колизей, Сикстин капелласи, Уффици галереяси ва бошқа диққатга сазовор жойларни кўрсатади. Европа миқёсидаги бепул портал Zevisit доимо янгиланиб турувчи экскурсия медиа-файллари архивини жойлаштирган, Open House сайти эса Нью-Йорк ҳақида шунга ўхшаш маълумот беради.
4. Бепул жамоат транспорти. InterCity Hotels тармоғининг Германия бўйлаб 27 та меҳмонхонаси ва Венадаги бир меҳмонхона ўз меҳмонларига жамоат транспортида бепул йўл ҳаракати ҳуқуқини тақдим этади, Нью-Йоркда эса шаҳар меҳмонларига Манҳэттендан Staten Islandга паромда бепул ўтиш (Staten Island Ferry - сафар вақти 25 дақиқа) имконияти бор.
5. Бепул турар-жой. Кўпинча туристлар учун меҳмонхонадаги турар-жой энг қиммат тушади. Саёҳат даврида турар-жойни бошқа давлатдан келган саёҳатдошлар билан «алмашиш»га уриниб кўринг. International Home Exchange Network сайтида бутун дунё бўйича бундай маълумотлар базаси мавжуд.
6. Бепул чаңғида юриш.

Эрталабги рейс билан Солт-Лейк-Ситига тушган омадлиларга (Utah package хизмати) авиакомпания машҳур чаңғи курортлари Deer Valley Resort, Park City Mountain Resort, and The Canyons Resortда бир кун давомида бепул чаңғичилик қилиш ҳуқуқини беради. Бундай дастурлар Колорадо штатларида ҳам мавжуд, Квебекда эса Санта Клаус кунида Санта кийимида бўлиб, йўлларга бепул кириш учун шу ҳолатни тўлдиришингиз керак бўлади.
7. Бепул спорт мусобақалари. Ҳар йили 2002 йилги Қишки Олимпия ўйинлари ўтган Utah Olympic Parkда дунё миқёсидаги муҳим спорт мусобақалари қатнашчилари машғулот ўтказадилар. Нью-Йорк яқинидаги Лейк-Плэсидда хоҳлаганлар профессионал фигуристлар ва хоккей ўйинларини умуман бепул кузатишлари мумкин.
8. Бепул музейлар. Кўплаб машҳур музейлар сиздан кириш учун бир тиын ҳам талаб қилмайди. Лондонда Лондон Миллий галереясини, Британ музейини, Тейт Модерн галереясини ва Виктория ва Альберта музейини бепул кўриш мумкин. Вашингтонда Смитсон Институти таркибига кирадиган барча 19 та музей ҳам туристлар учун очиқ, шу жумладан Миллий зоопарк, Миллий портрет галереяси, аэрокосмик музей ва Табиий тарих музеи.
9. Бепул концертлар.

Баъзи машҳур мусиқий фестивалларга билет ҳақи ҳақида ўйламай ҳам бориш мумкин. Масалан, Кейптаундаги Greenmarket Squareда ўтказиладиган бепул концерт (Cape Town Jazz Festivalнинг илк босқичларидан бири); Антибдаги Лазур соҳилидаги Jazz a Juan International Annual Jazz Festivalнинг ёпиқ концерти ва Монреалдаги Халқаро джаз фестивали доирасидаги бир қатор чиқишлар шундай тадбирларга киради.
10. Бепул кино
Ҳар йили ёзда Парижнинг Парк де ля Виллеттдаги очиқ ҳавода жуда замонавий кинотеатри Open Air Cinema фестивалида улкан экран олдида минглаб киноҳунармандларни тўплайди. Балтимор Flicks on the Hill акцияси доирасидаги намойишлари билан мақтанади, калифорнийанинг Пизмо Бич шаҳрида эса бепул кечки сеанслар ҳар икки ҳафтада бир пайшанба куни ўтказилади.
















