Registration
Главная /  Информация о туризме / Қандай қилиб тўғри дам олиш
Қандай қилиб тўғри дам олиш

Қандай қилиб тўғри дам олиш

Аниқландики, қумли соҳилда уч ҳафта ётиб қолган одамда ақлий ривожланиш коэффициенти 20 пунктга тушади. Бундай дам олишдан сўнг аввалги иш қобилиятини тиклаш учун камида тўрт кун керак.

Сизнинг турингиз: қандай ва қанча дам олиш керак.

Сиз – холерик. Қувватни пляжда ётиб тиклашга уриниш маъқул эмас. Сизга фаол дам олиш керак: сув остида сузиш, тоғли лыжа, альпинизм ёки велосипедли саёҳат билан шуғулланинг. Жиддий ҳолатда от спорти ҳам мос келади. Қувватни тиклаш учун 7-14 кун керак бўлади.

Сиз – меланхолик. Ижодий таътил мақбул. Ўз меҳнатингиз маҳсулотларидан қониқиш оласиз. Уйни қайта тиклаш, боғ ёки сабзавот ҳовлиси ташкил этиш, ҳайвонлар боқиш билан шуғулланинг. Татил муддати – 2-3 ҳафта.

Сиз – сангвиник. Узоқ татилга эҳтиёж сезилмаслиги мумкин: бир-иккита дам олиш куни етарли бўлиб, эмоциявий таассуротлар, масалан экскурсия, руҳий ва жисмоний қувватингизни тиклайди.

Сиз – флегматик. Узоқ ва тинч дам олиш керак. Бу пляжда бўлиши ҳам мумкин. Ёки қишлоқда: ўрмонга, дарёга юринг, китоб ўқинг. Экскурсияларга бориш мумкин, энг маъқуллари – теплоходлар билан бўладиганлари. Татилингизни -захира- билан режалаштиринг, шунда иш кунларига мослашиш учун вақт етади.

Агар сиз аралаш типга мансуб бўлсангиз ва ҳаёт реалийлари чекласа, энг муҳими – камида бирта кучли таассурот олишга ҳаракат қилиш; ундан эсга тушганда, таътилда борганимизни айта оласиз.

Агар сизга аллақачон 45 ёш тўлган бўлса, камида икки ҳафта узлуксиз дам олиш тавсия этилади. Сабаби шундаки, ёш ўтган сари организмнинг мослашув қобилиятлари сусаяди ва бир режимдан бошқа режимга ўтиш учун ёшликдагидан кўпроқ вақт талаб этилади. Агар татил даврида бошқа иқлимга эга ҳудудга боришни режалаштираётган бўлсангиз, унда камида уч ҳафтадан умид қилинг, чунки камида икки ҳафта мослашувга кетади. Ҳаммаси болаларга ҳам тааллуқли: кичикларида мослашув механизмлари ҳали шаклланмоқда.

Теги

НОВОГОДНЯЯ КАППАДОКИЯ

, , ,
Взрослых: 1 / Дней: 8 / Ночей: 7

Дети в Rixos Egypt живут бесплатно!

, , ,
Взрослых: 2 / Детей: 2 / Дней: 7 / Ночей: 6

ОТКАЗНОЙ ТУР: ВЬЕТНАМ, ФУКУОК

, , ,
Взрослых: 2 / Дней: 12 / Ночей: 11

ГОРЯЩИЕ ТУРЫ — ОКТЯБРЬ / НОЯБРЬ

, , , , ,
Взрослых: 1 / Дней: 8 / Ночей: 7

Тех поддержка: +9 (9888) 944-00-33

Copyright ©2016 All rights reserved
Сервис не несет ответственность за точность информации в турах и услугах, предоставленных тур операторами.