
Электрон темир йўл чиптаси нега керак?
Аслида, электрон ЖД чиптаси самолёт учун олинадиган чиптадан анча фарқ қилмайди: ҳар иккала ҳолатда ҳам йўловчи интернет орқали чипта учун буюртма бериш керак ва сўнгра рўйхатдан ўтиш столида ёки ўзига хизмат кўрсатиш терминалида ўтириш талонини олиши лозим. Бош станциядан бевосита йўлаётган йўловчилар поезд йўлга чиқишидан 45 суток олдин электрон ЖД чиптасини харид қилишлари мумкин. Оралиқ станциядан поездга ўтиришни режалаштирганлар эса уч кун олдин харид қилишлари мумкин.
Электрон ЖД чипталари «тўлиқ» ва «болалар» тарифлари бўйича расмийлаштирилади. Бир буюртмада энг кўпи 4 та электрон ЖД чиптаси расмийлаштирилиши мумкин.
Электрон ЖД чиптасини қандай сотиб олиш

Электрон чипталарни харид қилиш учун буюртма беришдан олдин махсус формани тўлдириш лозим: саёҳат реквизитларини ва ҳар бир йўловчининг шахсий маълумотларини кўрсатинг. Формани тўлдириш жараёнига жуда масъуллик билан ёндашинг — шахсни тасдиқловчи ҳужжат рақамлари ёки бошқа шахсий маълумотларда хатога йўл қўйсангиз, йўловчи рўйхатдан ўтиш столида электрон ЖД чиптасини ололмайди.
Электрон ЖД чипталари учун буюртма тўлови фақат Visa, Visa Electron, MasterCard, Maestro халқаро тўлов тизимлари Visa International, MasterCard International карталари ёрдамида ёки электрон пул воситалари билан амалга оширилади. Буюртмани тўлаш ва банк карта реквизитларини киритишга қарор қабул қилиш учун 10 дақиқа вақт берилади. Кейин буюртма бекор қилинади.
Уни қандай олиш мумкин
Буюртмани тўлаш жараёни ўтганидан сўнг дарҳол буюртма бланки тузилади, унда буюртма рақами (14 та рақам) кўрсатилган. Буюртма бланкини албатта чоп қилиб олинг ёки унинг рақамини ёдда сақланг. Агар бланк йўқолган ёки рақам унутилса, шахсий паролингиз билан Шахсий кабинетга кириб, ўша буюртмангизни топинг. Зарур бўлса, буюртма ҳақидаги маълумотларни яна бир марта чоп қилинг — бу бланксиз йўлов ҳужжати берилмайди. Бироқ буюртма бланки ўзи чипта ҳисобланмайди ва йўлга чиқиш учун етарли эмас. Интернет орқали чипта буюртмаси бериш ва уларни РЖД кассасида, ёки «Электронный билет» рўйхатдан ўтиш столида, ёки ўзига хизмат терминали ёрдамида олишда ҳеч қандай қўшимча тўлов талаб қилинмайди. Қолаверса, эътибор берасиз: электрон буюртма орқали йўлов ҳужжатларини расмийлаштириш фақат РФ ҳудудида мумкин.
Болалар – алоҳида

Мавжуд қоидаларга кўра, йўловчи ўз билан 5 ёшдан катта бўлмаган бир болани алоҳида ўринни эгалламайдиган бўлса, бола учун йўлов ҳақини тўламасдан олиб ўтиши мумкин. 5 ёшгача бўлган бола учун, шунингдек 5 ёшдан 10 ёшгача бўлган болалар учун махсус «болалар» тариф бўйича чипта расмийлаштириш мумкин. 10 ёшга тўлган ва ундан катта болалар учун чипталарни тўлиқ тўлов асосида харид қилиш керак бўлади.
















