VERSAILLES TRAVEL

http://versaletour.com
versal-travel@mail.ru
+998 91 162-22-09
@versaillestravel
Манзил: Ўзбекистон, 100031, Тошкент, Мирабад тумани, Афросиёб кўчаси, 8/1
Белги: Яккасарой тумани ЗАГСи, "Жемчуг" дўкони
VERSAILLES TRAVEL жамоаси — туризм соҳасида бой тажрибага эга мутахассислар. Биз нисбатан ёш турагентлик бўлсак-да, ходимларимиз турларни ташкил қилиш ва бошқа қўшимча хизматларни кўрсатишда катта тажрибага эга.
Биз билан дам олишингиз ёрқин таассуротлар, ҳайратланарли кашфиётлар ва билимлар билан тўлади. Биз меҳрибон ва юқори даражали сервисни сақлаб қоламиз — сўзлашувнинг биринчи дақиқасиданоқ бунга бахо бера оласиз.
Биз Ўзбекистонни тарихига ва маданиятига қизиқувчилар, иш сафари билан ёки бошқа мақсадларда келувчилар учун янада яқин қиламиз. Биз билан Марказий Осиёнинг энг меҳрибон мамлакатидаги бўлишингиз унутилмас бўлади!
ҚАНДАЙ ИШЛАЙМИЗ
VERSAILLES TRAVEL Буюк Ипак йўли шаҳарлари бўйлаб тайёр туристик маршрутлар, эко-турлар ва махсуслашган турларни таклиф этади; булар бизнинг бой тажриба ва Россия ҳамда СНГ давлатларидан келадиган сайёҳларнинг афзалликлари ҳисобга олинган.
Бундан ташқари, биз ҳар доим сизнинг хоҳишларингизни эшитишга ва айнан сиз учун мўлжалланган индивидуал турларни таклиф этишга тайёрмиз. Агар сиз аллақачон Ўзбекистонда бўлиб, нимадир янги кўрмоқчи бўлсангиз ёки бошқалардан фарқ қилувчи қизиқишларингиз бўлса, биз сиз учун кераклисини топамиз! Ўзбекистонда қизиқарли ва маърифий туризм ҳамда ажойиб дам олиш учун имкониятлар жуда кўп — ва бизнинг қўлимиздан уларни сиз учун амалга ошириш келади.
VERSAILLES TRAVEL компанияси Тошкентда ва мамлакатнинг барча туристик шаҳарларидаги меҳмонхоналар ва лицензияланган меҳмон уйлари билан ҳамкорлик қилади. Бухорода эса биз ўзимизга тегишли ҳавзали қулай меҳмонхонани таклиф этишимиз мумкин. Меҳмонхоналар ва меҳмон уйлари танлови энг кенг — ҳар қандай таъбга ва ҳамёнга мос.
Биз тажрибали ва қизиқ (!) гидларни тақдим этамиз, улар ҳар бир меъморий ёдгорлик, шаҳар ва унинг халқи тарихини сизнинг олдингизга очади. Уларнинг тарих ва маданият бўйича чуқур билимлари сиз кутганингиздан ҳам кўпроғини ёритиб беради.
Йирик туристик шаҳарлардаги транспорт компаниялари, шунингдек миллий авиакомпания ва миллий темир йўл компанияси билан ҳамкорлик бизга транспорт хизматларини энг юқори даражада ташкил этиш имконини беради.
НЕГА БИЗНИ ТАНЛАШ КЕРАК?
VERSAILLES TRAVEL — Ўзбекистонда туризм соҳасида профессионал. Биздан сиз қуйидагиларни оласиз:
- танишишнинг биринчи дақиқасидан тур тугагунча юқори даражали сервис;
- маршрутлар ва турларни индивидуал танлаш;
- турагентлик хизматларини ташкил этиш ва тўлаш учун энг яхши шарт-шароитлар;
- саёҳатлар, экскурсиялар ва дам олиш учун энг кенг танлов;
- бизнес-туризмга профессионал ёндашув;
- ҳар қандай бюджетга мос турлар, экскурсиялар ва меҳмонхоналарни танлаш.
Бизга ишонсангиз, энг яхшисини танлайсиз!




