TRUST TRAVEL

http://trust-travel.uz
info@trust-travel.uz
+998 71 244-68-40
100011, ш. Тошкент, Шайхонтоҳур тумани, Навоий проспекти, бино 9, офис 215
«TRUST TRAVEL» сизни Ўзбекистонда кутиб олишдан жуда хурсанд! Дунёнинг энг гўзал ва қадимий юртларидан бирида — бой тарихи, нафис ва ҳайратланарли таомлари, қадимий анъаналари ва меҳмонпарвар одамлари билан танишиш имконияти сизни кутади!
«TRUST TRAVEL» 2006 йили асос солинган (лицензия № 251-06, Миллий Компания «Узбектуризм» томонидан берилган) ва асосан кириб келувчи, чиқиб кетувчи ҳамда корпоратив туризм соҳаларида фаолият юритиш учун ташкил этилган.
Ҳозирги кунда компания Ўзбекистонда ишончли туроператорлардан бири ҳисобланади ва Марказий Осиё ҳамда Ўзбекистоннинг қадимий шаҳарларига боғлиқ ер хизматларини таклиф қилади. 15 йиллик тажрибага эга малакаси юқори жамоамиз турли дастурдаги турларни ташкил қилади — асосийлари: тарихий, ўзига хос археологик, саргузаштли, пиёда сайрлари, қишки ва бошқалар, Ўзбекистон ҳамда қўшни Марказий Осиё мамлакатларига. Бу маршрутлар ўз тажриба ва тадқиқотларимиз асосида ишлаб чиқилган.
Марказий Осиё мамлакатларидаги меҳмонхоналар, ресторанлар, транспорт компаниялари ва тажрибали шериклар билан ишончли ва узоқ муддатли ҳамкорликка эга бўлганлиги учун, компаниямиз оқилона ва сифатли турпакетларни таклиф қила олади. Шунингдек, шаҳарлардаги вакилларимиз ҳар бир мижознинг ажойиб дам олиши учун ғамхўрлик қилади.
Яна бир бор Ўзбекистонга ва Марказий Осиёга хуш келибсиз — улкан Ипак йўлининг марвариғига! Биз билан саёҳат қилиш сизга йўқори завқ беради ва қадим цивилизация тарихига бўлган сафарингиздан унутилмас ширин хотиралар олиб қоласиз!
TRUST TRAVEL - ИШОНЧ МАСОФАСИДА БУТУН ДУНЁ....




