TRAVEL1ONE

https://travelone.uz/contact
info@travelone.uz
+998 95 144-83-38
Ўзбекистон, Тошкент, Ц-5, уй 54
Белги: метро Минор
Сўнгги 8 йил ичида биз анча тажриба ва билим тўпладик, бу эса биз таклиф этаётган хизматлар сифати сезиларли даражада ошишига олиб келди. Аммо биз бу билан тўхтамаймиз. Биз мижозларимиз учун уларнинг дам олиши имконича қизиқарли, кўплаб ижобий ҳис-туйғулар қолдирадиган ва умр бўйи эсда қоладиган бўлишининг қанчалик муҳим эканини яхши биламиз.
Биз мижозларимизни қадрлаймиз, шунинг учун ҳар бир мижозга алоҳида ёндашамиз. Бундан ташқари, бизда мавжуд барча таклифларга оид фақатгина долзарб ва ишончли маълумотларни тақдим этамиз.
Биз мижозларимиз қизиқаётган туристик йўналиш ҳақида барча маълумотларни, унинг афзалликлари ва камчиликлари тўғрисида максимал даражада маълумот олишларига қизиқамиз. Бундай ёндашув туфайли Тошкентдаги бизнинг турагентлигимиз мижозларининг ишончини ва миннатдорлигини қозонди — улар бизга қайта-қайта мурожаат қилишни афзал кўришади.
Биз доим туристик йўналишлар, меҳмонхоналар ва дам олиш вариантлари базасини кенгайтириб борамиз. Бизнинг турагентлик фақатгина ўзини энг яхши томондан кўрсатган хорижий ҳамкорлар билан ҳамкорлик қилишни афзал кўради. Бу кейинчалик нохуш сюрпризларнинг олдини олишга ёрдам беради.
Бизнинг турагентликнинг профессионал фаолияти қуйидагиларни ўз ичига олади:
•Организация отдыха в странах Европы, а также в Турции, Таиланде и Малайзии.
•Мижозларимизга виза бўйича ёрдам кўрсатиш.
•Турли хил дам олиш турларини: экстремал, маданий, экскурсиявий-маърифий, ёшлар учун, тиббий-сағломлаштирувчи ва ҳ.к. ташкил қилиш.
•Исроил ва Германиянинг энг яхши тиббий муассасаларида даволашни ташкил қилиш.
•Ички ва хорижий экскурсия йўналишлари ва дастурларини тузиш.
•Бизнес тадбирларини ташкил қилиш: семинарлар, конференциялар, бизнес учрашувлар, тренинглар ва ҳ.к.
•Дунё миқёсидаги турли мамлакатларнинг отел ва меҳмонхоналарида хоналарни банд қилиш.
•Мамлакат ичида ва хорижда ҳаракатланиш учун транспортни ташкил қилиш.
•Қўшимча хизматларни ташкил қилиш: аэропортдан меҳмонхонага трансфер, аэропортда кутиб олиш ва ҳ.к.




