OAE
Главная /  Информация о туризме / Турни қандай сотиб олиш
Турни қандай сотиб олиш

Турни қандай сотиб олиш

Турнинг нархига эътибор беринг. Энг кўп учрайдиган хато — арзон турни сотиб олиш. Тўрт юлдузли меҳмонхона уч юлдузлига тенг нархда сотилиши мумкин эмас. Чунки барча нуфузли, машҳур фирмаларда шу турнинг нархи, одатда, бир хил бўлади. Ва ҳеч кимга номаълум кичик бир фирма ҳам худди шундай турни анча арзонроқ таклиф қилиш мумкинми? Аслида меҳмонхонада блок ўринларни сотиб олиш, авиабилетларни брон қилиш, бир неча раунд музокара ўтказиш, рекламага анча маблағ сарфлаш керак ва сўнгра ҳафтасига камида 40-50 тур пакетини сотиш лозим. Турни арзонга оласизми — четда кичик меҳмонхона (қаватдаги умумий шарт-шароитлар билан) топасиз. Шаҳар марказига ёки пляжга чипталар сизнинг ҳисобингиздан. Сизни Диккенс қаҳрамонлари анъанаси бўйича таомлантирадилар: нон, чой, арзон джем. Экскурсияларни музейлар бепул қабул қиладиган кунларда таклиф қилишади (ва у ерга туриб ўтишнинг ўзи қийин!), ва у ерга бориш учун метро ёки жамоат транспортидан фойдаланишга тўғри келади.

Албатта дастур билан танишиб чиқинг. У меъёрда тўйинган ва мантиқга мос бўлиши керак. Экскурсияларнинг ортиқча сони таътилни кошмарга айлантириши мумкин. Унумсиз йиғишлар, кетишлар, жойдан-жойга кўчишлар! Бундай дам олишдан чарчоқ оғир меҳнатдагидан ҳам тезроқ келади.

Меҳмонхонани донона танланг. Сайр вақтида қаерда ва қандай яшашингиз жуда аҳамиятли. Агар меҳмонхона марказда жойлашган бўлса, чексиз юриш-ташишдан қочишга, пул ва вақтни тежашга ёрдам беради. Бутун дунёдаги меҳмонхоналар ўз синфини белгилайди: бир жойларда юлдузлар, бошқаларда короналар, яна бошқаларида калитлар — бу белгилар умумий стандартларга асосан бир-бири билан таққосланади. Фасаддаги тўрт корона синф жиҳатдан тахминан тўрт юлдуз билан бир хил, албатта баъзи фарқлар ҳам мавжуд.

Айрим мамлакатларда "лукс солиғи" номида солиқ мавжуд бўлиб, меҳмонхона эгалари солиқдан қочиш учун онгли равишда меъмонхона юлдузларини пасайтириши мумкин. Шундай экан, Парижда Буюк бульварлар ҳудудидаги 2 юлдуз — яхши меҳмонхона бўлиб, у Мадриддаги уч юлдузли отел билан таққосланади. Аммо Миср ёки Таиланддаги 3 юлдуз? Бундай жойларда яшаш сизда жойни алмаштиришга бўлган истакни узоқ вақтга олиб қўйиши мумкин. Турни сотиб олганда меҳмонхона буклети билан албатта танишиб чиқинг: хонанинг қандай жиҳозланганини, меҳмонхона қандай хизматлар кўрсатишини, ҳавз, фитнес-марказ ёки ресторан бор-ёқлигини билиб олинг. Қанчалик меҳмондўст бўлмасин, вақтинчалик уйингиз баъзи кутилмаган сюрпризларни яшириши мумкин: шаҳар ичидаги телефон қўнғироқлари ёки махсус канали томоша қилиш учун тўловлар — масалан, кечаси каналлар орасида айлантириб юрганда эротик фильмга учрашсангиз.

Теги

НОВОГОДНЯЯ КАППАДОКИЯ

, , ,
Взрослых: 1 / Дней: 8 / Ночей: 7

Дети в Rixos Egypt живут бесплатно!

, , ,
Взрослых: 2 / Детей: 2 / Дней: 7 / Ночей: 6

ОТКАЗНОЙ ТУР: ВЬЕТНАМ, ФУКУОК

, , ,
Взрослых: 2 / Дней: 12 / Ночей: 11

ГОРЯЩИЕ ТУРЫ — ОКТЯБРЬ / НОЯБРЬ

, , , , ,
Взрослых: 1 / Дней: 8 / Ночей: 7

Тех поддержка: +9 (9888) 944-00-33

Copyright ©2016 All rights reserved
Сервис не несет ответственность за точность информации в турах и услугах, предоставленных тур операторами.