CENTRAL ASIA TRAVEL ООО

nfo@centralasia-travel.com
+998 71 252-50-07
Ўзбекистон,100015,Тошкент,Миробод тумани, Ойбек кўчаси, 40/3
Белгилар: Шимолий вокзал
Бизнинг компаниямиз туризм соҳасида аллақачон 16 йилдан бери фаолият юритади. Бизда Осиё бўйлаб турларни ташкил этишда кўп йиллик муваффақиятли тажриба бор. Биз Марказий Осиённинг исталган минтақасига саёҳатни амалга ошира оламиз, жумладан тоғ саёҳатлари ва қадимий шаҳарларга экскурсиялар, улар ЮНЕСКОнинг Жаҳон мероси объектларига тўла. Ана шу сабабдан биз собиқ Улуғ Ипак Йўли бўйлаб энг ғайриоддий ва қизиқарли саёҳат режаларини амалга оширишга тайёрмиз.
Central Asia Travelга мурожаат қилганингизда, биз билан ишлашнинг афзаллиги шундаки, сиз гуруҳли ёки индивидуал турни брон қилиш имкониятига эга бўласиз, бу тур бир мамлакат билан чекланмай, Марказий Осиёнинг барча мамлакатларига ташрифни ўз ичига олиши мумкин — бу сизга ҳар бир давлатдаги маҳаллий операторларни узоқ излашга сарфланадиган вақтни тежашга ёрдам беради. Бундан ташқари, амалиётимизнинг ажралмас қисми сифатида ҳар бир мижозга индивидуал ёндашув мавжуд ва ҳар қандай туримизни сизнинг сўров ва хоҳишларингизга кўра тўғрилаб беришимз мумкин.
Муваффақиятимиз ва фахримиз формуласи — бу узоқ вақт мобайнида ғоядошлар орасида шаклланган профессионал, бирдам жамоамиз; ушбу жамоанинг ҳар бир аъзоси ўзига хос ва муҳимдир.
Биз ҳамкорлигимиз билан фахрланамиз ва меҳмонларимизга кўрсатиладиган хизматнинг юқори даражасини кафолатлашга тайёрмиз.




