Тур нархи бир киши учун 2 115USD дан бошланади.
Турнинг нархи турар жойга қараб:
| Нархи | Шаҳар | Меҳмонхона |
| 2115 USD | Токио | Koraku Garden Hotel 3* |
| Киото | Almont Hotel Kyoto 3* |
| 2365 USD | Токио | hotel Monterey Hanzomon 3*+, Tokyo Green Hotel Korakuen 3*+ |
| Киото | Hotel Keihan Kyoto Grande 3*+ |
| 2755 USD | Токио | Tokyo Dome Hotel 4*, Hotel Metropolitan Edmont Tokyo 4* |
| Киото | Miyako Hotel Kyoto Hachijo 4* |
Тур нархига қуйидагилар киради:
- меҳмонхонада нонушта билан яшаш
- дастур бўйича 3 та гуруҳли экскурсия рус тилида сўзлашадиган гид билан (кириш чипталари қўшилган) жамоат транспортида
- 3 та тушлик: Токио (4-кун), Камакура (5-кун), Киото (6-кун)
- 7 кунлик JR Pass
- гуруҳ трансферлари А-О-А (гидсиз)
- виза расмийлаштириш учун саёҳат дастури.
Элчихонада Япония визасини олиш бўйича хизматлар.
(Виза учун керакли ҳужжатлар;
- иш жойидан фирма бланкисидаги, Япония элчихонасига йўналтирилган иш хати
- 4.5*4.5 ўлчамдаги фото, оқ фон, мат қоғозда 2 дона
- банк хати — Япония элчихонасига ҳисобда камида 3000 USD мавжудлиги тўғрисида
- агар болалар бирга келса, туғилганлик гувоҳномаси ёки болалар паспорти
- никоҳ гувоҳномаси
- уй манзили ва телефон
- иш манзили ва телефон
- сўнгги 3 ойга оид банк ҳисоб-рақами чиқарилмаси
- иш жойидан маълумотнома)
Қўшимча тўланади:
- халқаро авиапарвоз
- тиббий суғурта
- экскурсиялар давомида жамоат транспорти учун тўловлар
- қўшимча шахсий чиқимлар
- дастурда кўрсатилмаган овқатлар.