1-кун. Бишкек-Чолпон-Ата
Меҳмонхонада нонушта. Эрталаб Чолпон-Ата шаҳрига юриб кетамиз. Йўлда Бурана минораси тарих-меъморлик комплексига ташриф буюрамиз. Кейин Баум каньони орқали Иссиқкўл водийсига ўтамиз.
Чолпон-Атага етиб олгач, очиқ осмон остидаги тош ёзувлар музейи — бронза даври ёдгорлиги петроглифларни кўрамиз. Шунингдек, Рух-Ордо музейи ва маданий-меъморий комплексига ташриф буюрамиз. Меҳмонхонада тун. (- / L / D)
2-кун. Чолпон-Ата - Каракол
Нонуштодан сўнг эрталаб Караколга йўл оламиз. Йўлдан Георгиев каньонига тўхташимиз мумкин ва агар об-ҳаво рухсат берса, тоғ кўлига борамиз. Караколга етиб келиш билан «Амир» ёки «Зеленый двор» меҳмонхонасида жойланамиз. Дам олгандан сўнг шаҳар бўйлаб қисқа сайр, қадимий Данган масжиди ва бирта ҳам михсиз қурилган муқаддас Училиш (Святой Троицы) ёғоч черковига ташриф.
Бўш вақт, дам олиш, меҳмонхонада кечки овқат. (B / L / D)
3-кун. Каракол - Жети-Огуз - Қажы-Сай
Бугун Иссиқкўлнинг шарқ соҳили бўйлаб Жети-Огуз каньонига йўл оламиз. Жети-Огуз каньони 40 км узунликда бўлиб, Караколдан ғарбга тахминан 60 кмда, Терски-Ала-Тоо тоғ тизмасининг шимолий этакларида жойлашган. Бу ерда кун яримигача бўш вақт ўтказамиз, сўнгра навбатдаги кун учун Қажы-Сайга йўл оламиз. «Аль-Хаят» меҳмон уйида жойлашамиз. Кечки овқат. (B / L / D)
4-кун. Қажы-Сай - Кочкорка - Сон-Кўл.
Эрталаб Кочкорка қишлоғига йўл оламиз, у ерда тушлик қиламиз ва ҳунармандчилик кўргазмасини кўрамиз. Қирғиз аҳолисининг қолинни қандай тутишини кўрасиз ва ҳунармандчилик музейига ташриф буюриб, яқинларингиз учун эсдалик совғалар сотиб олиш имконига эгасиз. Кейин ҳайратланарли тоғ кўли — Сон-Кўлга йўл оламиз. Кечки овқат ва тун юртларда. (B / L / D)
5-кун. Сон-Кўл - Суусамыр
Сон-Кўлдан чиқиб Суусамыр водийсига йўл оламиз. Қизил-Ой қишлоғида тушлик учун тўхтаб, Қирғизистоннинг энг гўзал дарёларидан бири саналган Кекемеренни кўриб завқ оламиз. Суусамырга давом этамиз, сўнг Бишкекдан Ошга борадиган асосий йўлга чиқиб, яшил ва кенг водий (степь)га кирамиз. Сўнгра Бишкекка қайтамиз. (B / L / -) Ватанга учиш.