Александрияга энг яқин жойлашган курорт — Борг-аль-Араб. Ушбу маскандан 7 кмда Ўртаер денгизи манзарали қумли соҳиллари жойлашган. Борг-аль-Арабдан ғарбда Эль-Аламейн шаҳри бор; у, магнитдек, нафақат тинч пляжда дам олишни яхши кўрувчиларни, балки Иккинчи Жаҳон уруши даврида унинг соҳиллари яқинида чўкиб кетган ҳарбий кемаларга сузиб боришни истайдигандай дайверларни ҳам ўзига жалб қилади. Яна бир машҳур ўртаер минтақаси курорти — Мерса-Матрух — Эль-Аламейндан 180 кмда, ноодатий шаклга эга бухтанинг соҳилида жойлашган. Ривоятларга кўра, илгари бу ерларда Клеопатра дам олишни яхши кўрган экан. Унинг шарафига номланган жуда гўзал табиий ванналар борки, улар шаҳардан 7 кмда жойлашган.