Полётлар Самсаракда (Тошкент вилоятида) бўлиб ўтади. Тонг отишида шар 400-800 метр баландликка кўтарилади ва эркин парвоз амалга оширади. Вақти бўйича парвоз тахминан бир соат давом этади. Кейин сизни ҳавопарвозлар қаторига қабул қилиш маросими ва енгил нонушта кутади. Бир ҳаво шарининг корзинасига 4-6 киши сиғади. Сиз тўлиқ корзинани сотиб олишингиз ёки билет олиб гуруҳ билан учишингиз мумкин. Ҳар ҳолда, ҳаво шаридаги парвоз — бу ақлга сиғмас даражадаги саргузашт бўлиб, сизга кўплаб ҳис-туйғулар ва таассуротлар беради. Бизнинг жамоамиз парвозингизни имкон қадар қулай қилишга ҳаракат қилади.
Парвознинг ўртача давомийлиги 40 дан 70 минутгача, аммо одатда у тахминан бир соат давом этади. Йўлни ҳам ҳисобга олганда сизнинг саргузаштингиз 3-4 соатни олади. Кийимингиз қулай ва комфортли бўлиши керак, бош кийим тавсия этилади. Ҳавога қараб кийинишни тавсия қиламиз.