07:00Тошкентда кўрсатилган жойда ҳайдовчи билан учрашамиз, Ўзбекистон — Тожикистон чегарасига трансфер, КПП "Айбек"(~100 км)
08:30Чегарага етиб келиш. Чегарани ўтгандан сўнг гид билан учрашамиз ва Хўжандга трансфер (70 км, тахминан 1 соат).
Хўжанд– Тожикистоннинг шимолий қисмида жойлашган қадимий шаҳар. Унинг тарихи 2,5 минг йилдан ортиқ. Ушбу ерга Искандер Мақедон қадам босган ва шаҳарни Александрия Эсхата деб атаган.
Етиб келиш ва шаҳар бўйлаб экскурсия бошланади:
- Пушкин ва Камоли Хўжандий майдони;
- Тимур Малик қасри ва Хўжанднинг Археологик музейи
- Муслиҳиддин мемориал мажмуаси (масжид ва мадраса);
- Панҷшанба бозори– шаҳарнинг асосий савдо маркази, турли хил товарлар билан кўплаб дўконлар жойлашган. Форс тилидан "Панҷшанба" сўзи "пайшанба" деган маънони беради. Панҷшанба бозори нафақат шаҳарда, балки бутун мамлакатдаги энг қадимий бозорлардан бири ҳисобланади;
- Арбоб саройи – тожик халқининг муҳим жойи, бу ерда 1992 йилда мустақиллик эълон қилинган.
Маҳаллий кафеда тушлик.
Экскурсиядан сўнг тожикистон-ўзбекистон чегарасига қайтиш.
Чегара постидан ўтиш. Ўзбекистон тарафида постда ҳайдовчи учратади, Тошкентга трансфер.
Тошкентда кўрсатилган жойга етиб келиш. Тур тугайди.