ВИЗА
Ҳамма аризачилар учун
- Паспорт (ички (яшил, id card) ва хорижий (қизил) паспортнинг ҲАММА саҳифаларининг нусхалари).
- Энг яқин қариндошларга оид ҳужжатларнинг нусхалари (хотин/эр, шунингдек 18 ёшгача бўлган болалар).
- Иккита яқинда олинган биометрик фотосуратлар, ўлчами 3,5×4,5 см.
- Банкдан пластик картада чет эл валютасида ҳисоб бўлганлиги ҳақида маълумотнома (шу карта рақами кўрсатилган ҳолда), картадаги ҳаракатлар ҳақида чиқарма, пластик карта нусхаси
- Қабул қилувчи томондан таклифнома, меҳмонхонада турадиган ваучер
- Авиабилет брон қилинганлиги
- Тиббий суғурта
Шунингдек:
Ишга жалб қилинган аризачилар учун:
- Иш жойидан лавозимингиз ҳақида маълумотнома
- Иш берувчидан саёҳат даврига таътил бериш ҳақида тасдиқнома (саналар ... дан ... гача кўрсатилсин)
- Охирги календар йилга оид иш жойидан олинган маош ҳақида маълумотнома.
- Меҳнат дафтари нусхаси, электрон вариантда бўлиши мумкин
Ёки:
Компания эгалари ёки муассислар учун:
- Компания ҳужжатлари (таъсис шартномаси, ҳокимиятда рўйхатдан ўтиш, лицензия)
- Дивидендлар ёки бошқа даромадлар ҳақида маълумотнома
- Солиқ идорасидан қарзлар йўқлиги ҳақида маълумотнома
Банкдан йиллик айланма (оборот) ҳақида маълумотнома
Ёки
Шахсий тадбиркорлар учун:
- Патент ва унинг нусхаси
- Солиқ идорасидан қарзлар йўқлиги ҳақида маълумотнома
- Даромадлар ҳақида ҳужжат (банк чиқарма ва ҳ.к.)
Ёки
Пенсионерлар учун:
- Пенсия дафтари ва унинг нусхаси
- Собесдан пенсия тайинланганлиги ҳақида маълумотнома, пенсия миқдорини кўрсатиш
Ёки
Талабалар ва ўқувчилар учун:
- Ўқиш жойидан маълумотнома.
Ва
Агар болани фақат битта ота-она кузатиб бораётган бўлса:
- Иккинчи ота-онанинг боланинг хорижга чиқишига нотариус томонидан тасдиқланган розилик хати.
Агар болани ота-оналар эмас, бошқа шахс кузатиб бораётган бўлса:
- Ҳар иккала ота-онанинг нотариал тасдиқланган рухсати.
- Кузатувчи шахснинг нотариус томонидан тасдиқланган мажбурият аризаси.
Юқорида санаб ўтилган барча ҳужжатлар рус, испан ёки инглиз тилларида тақдим этилиши керак.