Биринчи даражали туристик комплекслар Белекнинг табиий бойлигини ташкил этувчи қарағай ўрмонларига зарар етказилмаган ҳолда қурилган: шаффоф лазур баҳр, тоза қумли пляжлар, сояли қарағай ва эвкалипт гуруҳлари. Уни қушлар раёси деб ҳам атайдилар. Бу ерда сиз 109 хил қушнинг қўшиқлари билан баҳраманд бўлишингиз мумкин, жумладан Тито Альба (сипуха) — Белек рамзи, ва Туркия соҳилида тухум қўядиган оз сонли жойлардан бири бўлган Каретта черепахаси. Белек тан олинган гольф маркази ҳисобланади. Айнан шу ерда 1994 йил сентябрда Миллий гольф-клуб очилган — дунёдаги энг йириклардан бири. Ҳатто 1999 йилда Америка президенти Билл Клинтон гольф ўйнаш учун бу ерга келган эди. Гольфнинг ривожланиши бу минтақага ўзига хос машҳурлик берди. Деярли барча меҳмонхоналарда гольф ва футбол майдонлари бор.