1
1-кун: Шанба – Барселона
Барселона аэропортига келиб тушиш. Аэропортда TRAVEL FEEL TOURS BY VIAJES OLYMPIA ёзувли табличка билан кутиб олиш. Меҳмонхонага трансфер. Меҳмонхонада рўйхатдан ўтиш.
2
2-кун: Якшанба – Барселона - Фигериос - Коста-Брава – Экскурсия
Нонушта. Фигериосга йўл олиш. Сальвадор Далининг театр-музейига ташриф. Тушлик учун бўш вақт. Коста-Брава соҳилидаги меҳмонхонада жойлашиш.
3
3-кун: Душанба Коста-Брава – Барселона – Пальма-де-Майорка
Нонушта. Барселона томонга йўл. Барселонага умумий экскурсия — Готик квартални кўриш ва Антонио Гаудининг модерн меъморчилиги билан танишиш. Аэропортга трансфер ва Майорка оролига учиш. Пальмага етиб келиш, трансфер ва меҳмонхонада жойлаштириш.
4
4-кун: Сешанба Пальма-де-Майорка
Нонушта. Пальма-де-Майоркани кўриш: Майорка қироллари саройи ва Бельведер қасри — Альмудайна саройини ташқи томондан кўриш. Бўш вақт.
5
5-кун: Чоршанба Пальма-де-Майорка
Нонушта. Бўш кун. Шиша заводига ва Дракон ғорига экскурсиялар қўшимча тўлов асосида таклиф этилади.
6
6-кун: Пайшанба Пальма – Майорка – Ибица
Нонушта. Портга трансфер. Ибица оролига йўл. Трансфер ва меҳмонхонада жойлаштириш. Ибица бўйлаб экскурсия.
7
7-кун: Жума Ибица - Барселона
Нонушта. Бўш вақт. Аэропортга трансфер ва Барселонага самолётда парвоз. Трансфер ва меҳмонхонада жойлаштириш.
8
8-кун: Шанба – Барселона
Нонушта. Эрталаб Барселона аэропортига трансфер (бутун гуруҳ учун).
* Меҳмонхона Барселонага яқин қишлоқ ҳудудида жойлашган. Дастур вақтини ва экскурсия объектларига ташрифлар рўйхатини ўзгартириш мумкин.