Туркияга гастрономик тур — ажойиб таомларни синаб кўриш имконияти
Туркияга гастрономик тур доимо гурманларни кўплаб сабзавотли, гўштли ва ширин таомлар билан ҳайратга солади. Турклар учун ҳар бир овқат — бутун бир ритуал бўлиб, улар дам олишга келганларни мамнуният билан шу ритуалга жалб қиладилар. Бир стол атрофига йиғилганлар нафақат еб-ичадилар, балки секин-аста суҳбатлашиб, янгиликлар ва кун давомида бўлган воқеаларни муҳокама қиладилар. Турк ошхонаси дунёдаги энг машҳурларидан бири ҳисобланади ва у асрлар давомида бу минтақада яшаган турли маданиятлар таъсирини акс эттиради.




