ОАЭнинг марвариғи — Дубайдаги ҳайратланарли дам олиш
Дубайни Ер юзидаги энг арзон жой деб бўлмайди, лекин у ерда тўлақонли дам олиш учун Ротшильдлар оиласининг аъзоси бўлиш шарт эмас. Бугун Дубай дунёдаги энг оммабоп туристик марказлардан биридир. Шу билан бирга, ОАЭнинг энг катта шаҳри фақат пляж туризми билан чекланмайди. Форс кўрфази ҳудудида дайвинг, серфинг (тахтада сузиш) ва виндсерфинг (парусли тахтада сузиш) каби экстремал сув туризми турлари учун ажойиб имкониятлар мавжуд. Бундан ташқари, хоҳловчилар соҳил бўйлаб кичик яхталарда сайрга чиқиш имкониятига ҳам эга.




