Меҳмонхонани қандай танлаш
Яхши дам олишнинг энг муҳим омилларидан бири — меҳмонхонани тўғри танлашдир. Кўпинча биз бу жиҳатга жиддий эътибор қаратмаймиз ва тўлиқ агентликка ишонамиз, аммо бориб қандайдир ноқулайликларга дуч келсак, айбдорни қидира бошлаймиз. Натижада бўшашиб, саёҳатингизнинг ҳар бир лаҳзасидан ҳаловат олиш ўрнига асабийлашиб, эс-ҳушдан айриламиз. Тўғри меҳмонхона танлаш — ёқимли дам олишнинг 70% си!




